Берлинлик фаррош лотереяда 90 миллион евро ютди
«14, 19, 21, З0, З2, 4, 7 — берлинлик 36 ёшли Кристина учун булар шунчаки рақамлар эмас, балки янги ҳаётга чипта, омаднинг кулиб боқишидир», деб хабар бермоқда «Germania.one».
Энди у миллионер. Атиги 10,5 евро сарфлаб, 90 миллион евро ютиб олди!
Янги миллионер Испания жанубига саёҳатга бориб, ортга миллионер бўлиб қайтди: у жекпотни айнан шу ерда «Lottoland» чиптасини сотиб олиб ютди.
Рақамларнинг ярмини ўзи белгилади, ярмини онаси «WhatsApp» орқали жўнатди.
Бир кунда миллионерга айланиб қолган она-бола бунча пулни нима қилишгаям ҳайрон.
Kpиcтинaнинг айтишича, у биринчи навбатда фаррошликдан бўшашга ариза беради ва АҚШга саёҳатга жўнайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter