Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди

Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги

Иброҳимов Жаҳонгир Баҳодирович Тошкент шаҳрининг Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жаҳонгир Иброҳимов 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

2006 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.

2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Бектемир тумани ҳокими Ш. Мамаджановга қўшилиб, туман прокурори Д. Атажанов, ИИБ бошлиғи З. Иминов  ва ДСИ раҳбари Г. Давлатов ҳам вазифасидан озод этилгани маълум бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг