BeeLab Ўзбекистон Марказий банкидан лицензия олди
Beeline Uzbekistan'нинг шўъба корхонаси, IT-парк резиденти ва компаниянинг шахсий digital маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи «BeeLab» МЧЖ тўлов ташкилоти сифатида фаолият юритиш учун лицензия эгасига айланди. Бу digital оператори ўз мижозларига тақдим эта оладиган молиявий ва тўлов хизматларини кенгайтириш йўлидаги яна бир қадамдир.
Тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан берилди. Ушбу қарор компанияга Beepul мустақил тўлов хизматини ривожлантириш имконини беради.
– Бу биз учун Ўзбекистонда молиявий технологиялар ва хизматлар бозоридаги иштирокимизни мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир. Энди биз кўплаб ҳамкорлар билан ишлай оламиз ва бошқа тўлов хизматларидан мустақил бўламиз, — деди Beelab'нинг бош директори Эрнест Рзаев.
Beepul мобил иловасида таълим, суғурта, тиббий хизматлар, мобил алоқа, интернет ёки электр энергияси учун тўловларни тезда амалга ошириш мумкин.
— Биз энг қулай, экологик тоза ва интуитив экотизимни яратишга интиламиз, шунда мижозимиз Beeline Uzbekistan'нинг оддий ва ишончли хизматларидан фойдаланиши, бу орқали ўз кундалик ҳаётида вақт, пул ва кучни тежаш имконини беради, — деди Beeline Uzbekistan'нинг digital технологиялар бўйича директори Тилек Ахматов. – Мақсадимиз ғоядан тайёр маҳсулотгача Ўзбекистонда тўлиқ яратилган ўз рақамли хизматларимизни, тўлов тизимимизни ва бошқа иловаларимизни ишлаб чиқишдир.
Бугунги кунда Beepul рўйхатида 500 дан зиёд тўлов хизматлари мавжуд, шунингдек, банк реквизитлари ва бошқа хизматлар орқали тўлаш имконияти бор. Илованинг тўлиқ функциясини Play Market/AppStore’да Beepul'ни юклаб олиш орқали кўриш мумкин. Илова Ўзбекистон Республикасининг исталган уяли алоқа операторлари абонентлари учун мавжуд.
***
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 8 мамлакатда 220 миллиондан ортиқ обуначига эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1.6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1.2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1.8 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: fb.com/beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: t.me/beelineuzbekistan
Twitter: twitter.com/beeline_uz
LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter