Бакалавриат бўйича 3 йиллик таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади
Президентнинг жорий йил 2 февралдаги ПҚ-54-сон қарорига мувофиқ, «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси ташкил этилмоқда.
Лойиҳа офиси 2024 йилда, жумладан:
- педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини таҳлил қилиш;
- профессионал таълимдан сўнг олий таълимни давом эттириш имкониятларини янада кенгайтириш, 3 йиллик таълим дастурлари асосида амалий бакалавриат бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;
- таълим соҳасида хусусий сектор улушини янада ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ишларини амалга оширади.
Шунингдек, 2024 йил 1 сентябргача ўқувчилар (талабалар)нинг эгаллаган билимини ва педагогларнинг малакаларини баҳолаш тизими халқаро тажрибалар асосида такомиллаштирилади.
2024–2025 йилларда:
- Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификатори – Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига, таълим дастурлари эса – янгиланган касбий стандартлар ва малака талабларига мослаштирилади;
- камида 14 та профессионал таълим муассасаларининг фаолиятига тажриба-синов тариқасида халқаро таълим дастурлари, камида 10 та олий таълим муассасаси фаолиятига – замонавий бошқарув усуллари ва таълим сифатининг юқори стандартлари жорий қилинади;
- педагогика, қишлоқ ва сув хўжалиги, техника, ахборот технологиялари ҳамда иқтисодиёт соҳасига оид таълим йўналишларининг халқаро аккредитациядан ўтказилиши таъминланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter