Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим турдаги маҳсулотларнинг акциз солиғи ошади

Айрим турдаги маҳсулотларнинг акциз солиғи ошади

Фото:«Pravmir.ru»

«Акциз солиғига тортиладиган айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Фармонга кўра:

-2019 йил 15 августдан сиқилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғи ставкаси 20 фоизга;

-2019 йил 1 октябрдан алкоголли маҳсулотнинг акциз солиғи ставкаси ўрта ҳисобда 10 фоизга, тамаки маҳсулотининг акциз солиғи ставкаси 20 фоизга оширилди.

Шунингдек, спирт ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишга оид илгари берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг