Автобуслар йўлагидан юрганларни камералар «ушлай» бошлади
Пойтахтда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракати учун мўлжалланган («A» ҳарфи чизилган) тасмаларга сабабсиз ўтиб тўхтаган, ҳаракатланган, автобусларнинг ҳаракатига халақит берган, қолдириб кетилган транспорт воситаларини махсус камералар қайд этишни бошлади. Бу ҳақда ИИВ ЖХД ЙҲХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 128-моддасига кўра, ҳайдовчилар фақат иккита ҳолатда автобуслар учун махсус ажратилган йўлакка кириши мумкин. Яъни, ҳайдовчилар ўнг томонга бурилмоқчи бўлганда ҳамда йўловчиларни туширмоқчи ёки чиқармоқчи бўлганда мазкур йўллакка киришга рухсат берилади.
Эндиликда мазкур қоидани бузган автомобилларни йўлакларнинг тепа қисмларига ўрнатилган камералар қайд этишни бошлади.
Қоидани бузганларга нисбатан белгиланган тартибда жарима қўлланилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, махсус «A» йўлакда ҳаракатланиш БҲМнинг 0,5 баравари (170 минг сўм), йўлакда бесабаб тўхтаб туриш эса БҲМнинг 2 баравари (680 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter