Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автобус йўлакларини банд қилган ҳайдовчилар аёвсиз жарима қилинмоқда

Автобус йўлакларини банд қилган ҳайдовчилар аёвсиз жарима қилинмоқда

Тошкент шаҳридаги тирбандлик юқори бўлган кўчалар, автобуслар ҳаракати учун ажратилган махсус А йўлакларга тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини аниқловчи интеллектуал видеокузатув камераларидан 30 таси объектларда ўрнатилди.

Ҳозирда мазкур 30 та интеллектуал видеокузатув камераларининг Амир Темур ва Алишер Навоий кўчаларига ўрнатилганларидан 5 таси тўлиқ ишга туширилган.

2023 йил 24 декабрь куни мазкур кўчаларда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган 175 та транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан, белгиланган тартибда МЖтКнинг 128/6-моддасига асосан, БҲМнинг икки баробари — 680.000 сўм миқдорида жарима белгиланди.

«Ҳайдовчилардан йўлларда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини ва автобуслар учун ажратилган махсус йўлакларда қоидага асосан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг