Асакадаги кийим-кечак бозори ёнди
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Андижон вилояти Асака тумани «Комолот» маҳалласида жойлашган кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлди.
Ёнғин соат 00:42 да бошланган. Воқеа содир бўлган жойга зудлик билан ФВВ вилоят бошқармасининг 3 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Улар ёнғинни 40 дақиқа ичида тўлиқ ўчиришган. Ёнғиндан буюм бозорининг 80 м.кв. майдони ёниб зараланган.
Ёнғин натижасида буюм бозорида жойлашган 4 та дўконга қисман зарар етган. Буюм бозорининг 3000 м.кв. майдони ёнғиндан сақланиб қолинган.
Ёнғиннинг сабаби ва етказилган зарар миқдори мутахассислар томонидан аниқланмоқда. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter