Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Археологлар Туркияда 1700 йиллик ҳайкални топишди

Археологлар Туркияда 1700 йиллик ҳайкални топишди

Фото: «Hurriyet Daily News»

Ҳозирги кунда Туркиянинг Анталия вилоятига қарашли қадимги Перге шаҳри ҳудудида археологлар эллинизм даврига оид 1700 йиллик аёл ҳайкалини топишди. Бу ҳақда «Hurriyet Daily News» сайти хабар берган.

Ҳайкал жорий йилда мутахассисларнинг Пергедаги биринчи топилмаси бўлди. Таъкидланишича, ҳайкал икки қисмдан — аёлнинг синган боши ва танасидан иборат.

Пергедаги қазилма ишларига Истанбул университети археология бўйича профессор Седеф Кокай Кепче раҳбарлик қилмоқда. Милодий III асрга тааллуқли ҳайкал реставрациядан сўнг Анталия Археология музейига жойланади, дейилади 28 июлдаги хабарда.

Пергеда археологик қазилма ишлари 1946 йилдан бери Истанбул университети томонидан мунатазам амалга ошириб келинмоқда. 2009 йилда қадимий шаҳар ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг