«Арсенал» Аршавинга аталган табрикни ўчириб ташлади
«Арсенал» клуби матбуот хизмати Твиттер саҳифасида ўзининг собиқ футболчиси Андрей Аршавинни туғилган куни билан табриклади, бироқ кейин бу постни ўчириб ташлади.
Лондон клуби саҳифасида таваллуд кун арафасида Андрей Аршавиннинг голлари акс этган видео чоп этилган.
Видеода Аршавиннинг 2009 йили «Ливерпул»га урган голлари акс этган. Драматик кечган ўйинда россиялик футболчи покер қайд этганди.
Аршавин 2009 йилдан 2013 йилгача «Арсенал»да ўйнаган, жамоа сафида жами 144 та ўйин ўтказиб, 31 та гол урган.
Футболчи даставвал 1999 йилдан 2008 йилгача «Зенит»да ўйнаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter