Армия Пашиняндан кетишни талаб қилди, бош вазир буни «тўнтаришга уриниш» деб атамоқда
Арманистон армияси раҳбарияти Бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб чиқди.
Республика президенти Армен Саркисян Пашиняннинг таклифига биноан армия Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатрянни ишдан бўшатган, у ҳукумат раҳбарининг Россиянинг «Искандер» мажмуалари ҳақидаги сўзларига кесатиқ билан муносабат билдирганди. Хачатряннинг кетиши армияда кескин норозиликни келтириб чиқарган.
Эслатиб ўтамиз, Пашинян аввалроқ, Қорабоғдаги урушда ушбу қуроллар панд бергани хусусида гапирган.
«Арманистон Қуролли Кучлари Бош штаби биринчи ўринбосари асоссиз сабабларга кўра ишдан бўшатилганлигига ўз норозилигини билдиради» - дейилади баёнотда. Унда Пашинян бошчилигидаги ҳукумат мамлакат эмас, ўз манфаатидан келиб чиқиб қарорлар чиқараётгани ҳам айтиб ўтилган.
Ушбу баёнотлар кетидан мамлакатдаги сиёсий вазият яна беқарорлашиш томон кетмоқда. Пашинян ўз тарафдорларини кўчага чиқишга чорлаб, ҳарбий маъмуриятнинг талабини «тўнтаришга уриниш» деб баҳолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter