Аргентинада 374 нафар тиббиёт ходими янги вирусни юқтириб олди
Аргентина Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 374 нафар соғлиқни сақлаш соҳаси ходими янги типдаги коронавирусни юқтирган. Бу рақам жами касалланганларнинг 14 фоизини ташкил этади.
«Коронавирус тасдиқланган 2 669 кишидан 374 нафари ёки жами касалланганларнинг 14 фоизи тиббиёт ходимлари тоифасига киради», — дейди соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Карла Виссоти.
Маълумотларга кўра, айни вақтда COVID-19 ни юқтирган 3 нафар тиббиёт ходими ҳаётдан кўз юмган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоб-китобларига қараганда, энг кўп COVID-19 Буэнос-Айрес провинциясида қайд этилган — 759 киши. 2 669 касалланганлардан 666 нафари тузалган. Вирусга чалинганларнинг ўртача ёши 44 ёшни ташкил этади.
Аргентина ҳукумати янги коронавирус тарқалгани боис 20 мартда мажбурий карантинни жорий этди. Ўтган жума куни карантин 26 апрелгача узайтирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter