Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арабистон яриморолида 120 минг йиллик инсон излари топилди

Арабистон яриморолида 120 минг йиллик инсон излари топилди

Фото: «Twitter»

Арабистон яриморолида қарийб 120 минг йил бурунги инсонларининг излари топилди. Кам сонли одамлар гуруҳи чанқоғини қондириш ва ов қилиш учун кичик кўл бўйида тўхтаган. Замонавий туялар, буйволлар ва филларнинг аждодлари ҳам бу кўлга сув ичишга келиб турганини излар (улар ҳозиргиларидан анча катта) тасдиқламоқда.

Кўҳна тарих излари Саудия Арабистони шимолида аниқланган. Қадимги инсонлар ҳаётидан ушбу лавҳалар инсон ва ҳайвонларнинг Нефуд чўлидаги изларига бағишланган тадқиқот доирасида тикланди. Ушбу кашфиёт Африкадан йўлга чиққан қадимги инсонларнинг илгари маълум бўлмаган йўналишлари ҳақида тасаввур беради.

Юз минг йиллар илгари Арабистон яримороли ҳозиргидек тап-тақир саҳро эмас, балки ям-яшил ва сўлим ўлка бўлган. Юқоридаги излар 2017 йили қадимги кўл ўрнидаги юза қатлам эрозияси натижасида топилган эди.

Оптик люминесценция усулида изларнинг ёшига аниқлик киритилди. Антропологлар бу излар неандерталларга тегишли эмаслигига ишонишмоқда, чунки ўша даврда уларнинг бу ерга келгани ҳақида ҳеч қандай далиллар ва излар йўқ. Ягона далил қолади, бу Homo Sapiensларнинг излари, деб ёзмоқда «National Geograghic».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг