Аномал иссиқ Испанияда 2 мингдан зиёд одамнинг ўлимига сабаб бўлди
Испанияда аномал иссиқдан ўлимлар сони кескин кўпайди. Карлос III Саломатлик институти маълумотига кўра, 2022 йилда жазирама иссиқ оқибатида 2021 йилгидан 4 баробар кўп — 2064 киши вафот этган.
Кунлик ўлимларни қайд этиш тизими маълумотига кўра, Испанияда ўртача ҳаво ҳарорати +38…+40°С ни ташкил этган 18-19 июль кунлари 184 киши оламдан ўтган. Вафот этганларнинг аксарияти — кексалар. Жазирама оқибатида оламдан ўтганларнинг 10 нафари — 14 ёшгача болалар.
Испания бош вазири Педро Санчес барча ишловчи фуқароларга мурожаатида иссиқнинг салбий оқибатини камайтириш учун уларни бўйинбоғ (галстук) тақмаслика чақирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter