Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ангела Меркел китоб ёзади

Ангела Меркел китоб ёзади

Ангела Меркел ва Беате Бауманн.

Фото: DW

Ангела Меркел ўз муҳим сиёсий қарорлари шарҳланган автобиографик китоб ёзмоқчи. Бу ҳақда собиқ канцлер идораси раҳбари Беате Бауманн «Spiegel» журналига маълум қилди.

Китоб биргаликда қарийб 30 йил фаолият олиб борган Меркел ва Бауманнинг умумий лойиҳаси ҳисобланади.

Бауманнинг айтишича, лойиҳа икки-уч йилга мўлжалланган, ноширни ҳозирча танлашгани йўқ. Ташқи муаллифлар билан ҳамкорлик қилинмайди.

«Китобни ўзимиз, шарпа-ёзувчилар, тарихчилар, журналистларни жалб этмасдан, ёзмоқчимиз, канцлер икковимиз буни уддалашимизга кўзимиз етади. Ҳеч қандай ташқи муаллифлар режамизда йўқ», — деди Бауманн.

Маълумот учун: Ангела Меркел Германия канцлери бўлган (2005 й.) илк аёл киши. Унинг раҳбарлик йилларида жаҳон молиявий инқирози, Европанинг қарз инқирози, Европага оммавий миграция (2015–2016 йиллар) ва коронавирус пандемияси каби глобал воқеа-ҳодисалар рўй берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг