Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Анджей Малиновски: «Beeline рақамлаштиришга урғу бермоқда»

Анджей Малиновски: «Beeline рақамлаштиришга урғу бермоқда»

6,8 миллион абонент, Ookla мустақил тадқиқотига кўра энг яхши тармоқ, мамлакат аҳолисининг кўпчилиги фойдалана оладиган Ўзбекистондаги энг тез 4G интернети... Бу фактлар шу йили ўзининг юбилейини нишонлаётган Beeline Uzbekistan компаниясининг ютуқларини кўрсатади. Компания бош директори Анджей Малиновски республикадаги 15 йиллик фаолият натижалари, оператор бугунги кунда қандай лойиҳаларни амалга ошираётгани, абонентларининг манфаатлари йўлида қандай вазифаларни ҳал этаётгани ҳақида сўзлаб беради.

- Уяли алоқа бозори ҳар доим юқори рақобатбардош деб ҳисобланади. Beeline'га Ўзбекистон бозорига кириб, унда ҳозирги ўрнини эгаллашга нима имкон берди?

- Дарҳақиқат, телекоммуникация - жуда рақобатбардош бизнес. Лекин у жуда «қиммат» эканлигини ҳам унутмаслик керак. Кенг кўламли технологик ва хизмат кўрсатадиган уяли алоқа тармоғини қуриш катта инвестицияларни талаб қилади. Инвестициялар – Beeline'нинг Ўзбекистондаги муваффақиятига асос солган пойдеворидир. Ookla компаниясининг сўнгги мустақил тадқиқотига кўра, бизда энг яхши алоқа сифати, энг яхши қамров ва энг тез мобил интернет мавжуд. Менинг фикримча, бу жуда муҳим ютуқлар! Бу натижа ортида – компания ташкил этилганидан буён ишлаб келаётган кўпчилик ходимларнинг аъло даражадаги меҳнати, юқори иштироки, мижозларга эътибор қаратилиши ва тўғри бошқарув қарорлари турибди. Ва, албатта, инвестициялар!

- Сизнингча, компаниянинг 15 йил ичида Ўзбекистонда эришган асосий ютуқлари нималардан иборат?

- Компанияда бир неча ривожланиш «тўлқинлари» бўлди. Айнан Beeline мамлакатда биринчи бўлиб 3G тармоғини, кейин эса тўртинчи авлод уяли алоқа тармоғини қурди. Ҳозир бутун дунё 5G ҳақида гапирмоқда. Аммо биз фақат айримлар учун 5G-дан кўра, мамлакат аҳолиси манфаати учун барчада 4G бўлишини яхшироқ деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистонда компаниянинг тарихи ҳар доим ҳам ёрқин бўлмаган. Лекин хатолардан тўғри хулоса чиқардик. Бутун жамоа ва ҳар бир ходим алоҳида «қаттиқ» рақобат муҳитида ўта замонавий технологияларни ўзлаштириш жараёнида бебаҳо билимга эга бўлиши жуда муҳим. Бундай йирик давлатда тармоқни кенгайтириш ва мижозларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш - осон иш эмас. Ва биз буни уддаладик! Йўлда дуч келган барча қийинчиликларга қарамай. Албатта, мукаммалликка чеклов йўқ, шунинг учун биз ривожланишда давом этамиз. Ҳозирда келгуси беш йил учун стратегия ишлаб чиқилмоқда, унга мувофиқ Beeline Uzbekistan рақамлаштириш ва Digital-хизматлари йўлида ҳаракатланади.

- Beeline Uzbekistan ҳозир миллий бозорда қандай ўрин эгаллаб турибди?

- Биз учун энг муҳим кўрсаткич – мижозларнинг хизматларимиздан қониқишидир. Биз ҳар доим NPS, истеъмолчиларнинг содиқлик индексини диққат билан кўриб чиқамиз ва мижоз бизнинг хизматларимиздан қанчалик қониқишини баҳолаймиз. Бу бизга мижозлар базасини кўпайтириш ва молиявий кўрсаткичларимизни яхшилаш имконини беради.

- Айтганча, молиявий кўрсаткичлар ҳақида. Яқинда VEON 2021 йилнинг учинчи чораги якунларини сарҳисоб қилди. Beeline Uzbekistan учун бу вақт қандай бўлди?

- Омадли! Бу ўсишнинг асосий омилларидан бири эса мобил интернетдир. Фойдаланувчилар сони ўтган йилга нисбатан 13,2% ошган. Ҳозирда Ўзбекистоннинг 5,3 миллион аҳолиси бизнинг тармоғимиз орқали интернетга уланади, ярмидан кўпи эса юқори тезликдаги 4G-дан фойдаланиш имкониятига эга.

- Компаниянинг ҳозирги босқичдаги асосий мақсадлари ҳақида гапириб берсангиз.

- Ookla бизнинг интернетимизни Ўзбекистондаги энг тез деб тан олди. Шу сабабли, вазифалардан бири - мобил интернет майдонини юқори сифатли контент билан тўлдиришдир. Биз Digital-хизматларимизни, масалан, мобил ТВ ва мусиқа, стриминг ва FinTech-сервислари, таълим платформалари, сунъий интеллект асосида маҳсулотларни ривожлантирамиз. Бизда кучли устунлик бор: биз бошқа мамлакатлардаги VEON гуруҳидаги ҳамкасбларимизнинг тажрибасига таянамиз, қайси хизматлар «учмагани»ни ва бунинг сабабини таҳлил қиламиз, Ўзбекистон бозорида шунга ўхшаш хизматларни ишга туширишдан олдин маълум хулосалар чиқарамиз. Beeline ўз абонентлари манфаатларини кўзлаб рақамлаштиришга урғу бермоқда!

Агар глобал мақсадлар ҳақида гапирадиган бўлсак, такрор айтаман: мукаммалликка чеклов йўқ. Алоқа сифати бўйича биринчи ўрин – бу нафақат улкан ютуқ, балки компания учун катта масъулиятдир. Шундай қилиб, режалар жуда оддий: абонентлар базаси, интернет тезлиги, тармоқ қамрови, молиявий кўрсаткичлар ва мижозлар эҳтиёжини қондириш бўйича №1 бўлиш.

- Кўпинча Марказий Осиё мамлакатларида тоғ баландликларда алоқа воситаларни оғир шароитда ўрнатишга тўғри келади. Ўзбекистоннинг қайси вилоятларини тармоқ қурилиши жиҳатидан энг қийин деб аташ мумкин ва нима учун?

- Бизда барча ҳудудларда кучли жамоалар, малакали ва тажрибали мутахассисларимиз бор. Тармоқни ривожлантириш биз учун профессионал вазифадир. Биз Ўзбекистоннинг имкон қадар кўпроқ аҳолисини алоқа билан таъминлаш мақсадида нафақат аҳоли зич жойлашган ҳудудларда, балки мамлакатнинг аҳоли кам яшайдиган чекка қишлоқларда ҳам тармоқ қурмоқдамиз. Сўнгги бир неча йил ичида Beeline юздан ортиқ кичик аҳоли пунктларига алоқа хизматларини тақдим этди.

- Компаниянинг хизмат кўрсатиш тармоғи қандай ривожланмоқда? Янги мижозларга хизмат кўрсатиш офислари очиляптими?

- Яқинда Тошкентда иккита янги офис очдик. Бу - компания мутахассисларининг кундалик иши. Ҳар қандай оператор технологик ва сервис тармоғига эга. Алоқа ишончли, аммо SIM-картани сотиб олиш учун ноқулай бўлган вазиятга йўл қўймаслик керак. Шу сабабли ҳудудларда ўз хизмат кўрсатиш шохобчаларимиз, ҳамкорларимизнинг дилерлик салонлари ҳам тақдим этилган, ва у ерда Beeline Uzbekistan хизматларини улашингиз мумкин.

- Ҳозирда Beeline Uzbekistan'да миллий бозор учун ноёб ҳисобланиши мумкин бўлган хизматлар мавжудми?

- Бизда Beeline TV ва Beeline Music платформалари бор. Улар Ўзбекистон учун ноёбдир. Аммо ишончим комилки, нафақат кўнгилочар сервислар, балки ҳаёт сифатини яхшилашга, муҳим кундалик муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган мутлақо янги рақамли хизматларни яратиш зарур. Масалан, соғлиқни сақлаш соҳасида. Ҳозирда бундай хизматларнинг кўпчилиги ишлаб чиқиш жараёнида. Тез орада уларнинг ишга туширилишини эълон қилиш ниятидамиз.

- Тасаввур қилинг, сиз потенциал мижозни Beeline Uzbekistan фойдасига танлов қилиш кераклигига биргина ибора билан ишонтиришингиз керак. Унга нима дейсиз?

- Ёрқин тарафга ўтинг!

- Компаниянинг замонавий абонентини қандай тавсифлаш мумкин, Beeline Uzbekistan ўрта статистик мижозининг портрети қандай?

- Мен Польшаданман, бизда шундай нақл бор: «Одам итни сайр қилдираётганда, уларнинг ҳар бирида ўртача учтадан оёқ бўлади». Статистик ёндашув, ўртача хона ҳарорати каби, ҳар доим ҳам ишламайди. Катта рақамлар қонуни тенденцияларни аниқлашга ёрдам беради. Лекин ҳар бир мижоз истагини қондириш керак. Келажакда унга нима керак бўлиши мумкинлигини тахмин қилиш керак. Биз яқинда Amdocs компанияси билан шартнома имзоладик. Бу бизга бизнес-жараёнларни қўллаб-қувватлаш учун ультра-замонавий тизимни яратишга ёрдам беради, айниқса, мижозларга хизмат кўрсатишга қаратилган бўлса. Янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш энди бир неча ой эмас, бир неча кун давом этади. Бу мижоз ва унинг эҳтиёжлари атрофида қурилган стратегиянинг фақат бир қисмидир. Агар у бизнинг Beeline TV'ни кўрса, лекин унга қўшимча телеканаллар керак бўлса, келажакда бундай имкониятни тақдим этиш учун имкон яратишимиз керак.

- Beeline Uzbekistan ижтимоий соҳага ҳам инвестиция қилади. Сиз компаниянинг қайси ижтимоий лойиҳаларини энг муҳим деб ҳисоблайсиз?

- Компания ижтимоий сиёсатининг асосий йўналиши - таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон вазирликлари ва тегишли идоралар билан биргаликда республика миқёсидаги давлат лойиҳаларида иштирок этиш ҳисобланади. Бу мамлакат келажагига киритилган сармоядир. Ўтган йил давомида Жиззах ва Самарқанддаги иккита мактабни таъмирлаш, уларни замонавий технологиялар – компьютерлар, интерфаол доскалар билан жиҳозлашга кўмаклашдик. Ва бу ҳали бошланиши!

- VEON - халқаро жамоа. Beeline Uzbekistan жамоаси ҳақида ҳам шундай дея оласизми?

- Ҳа, ҳақиқатан ҳам шундай. Мен ўзим Польшада туғилганман. Ҳозирда компанияда турли миллатга мансуб ўн учта топ-менеджерлар ишлайди. Ўзбеклар билан биргаликда руслар, украинлар, қирғизлар, тожиклар, татарлар фаолият юритади... Лекин айтмоқчиман, бошқа давлат фуқаролари тезкор натижаларга эришиш ва лойиҳаларни амалга ошириш учун ишга таклиф қилинади. Мамлакатда маҳаллий мутахассислардан иборат профессионаллар жамоаси шаклланиши компания учун ниҳоятда муҳим, улар вақти келиши билан Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш учун тўлиқ масъулиятни ўз зиммаларига оладилар.

- Beeline Uzbekistan'нинг асосий корпоратив қадриятлари нимадан иборат?

- Биз абонентларимиз, ҳамкорларимиз, ходимларимиз, мамлакат раҳбарияти ва акциядорлар учун мутлақо шаффоф бизнес олиб борамиз. Компаниядаги муносабатлар ўзаро ҳурмат ва бирликка асосланади. Ҳа, қарор қабул қилиш жараёнида биз муаммолар бўйича турли нуқтаи назарга эга бўлишимиз, баҳслашишимиз, мунозара қилишимиз мумкин. Аммо музокаралар хонасидан чиқиб кетаётган вақтда, биз бир жамоа бўлиб умумий позициямизни, умумий қароримизни ишлаб чиққан бўлишимиз керак.

- Beeline Uzbekistan жамоаси қандай тамойилларга амал қилади? Жамоага кимни иштиёқ билан қабул қиласиз?

- Ҳозирги ёки бўлажак ходимимизнинг энг муҳим хусусияти - олдинга интилиш. Бошида унга қандайдир билим ва малака етишмаслиги мумкин, аммо у ривожланиш ва ўрганишга тайёр бўлса, унда биз бундай мутахассисни жамоага олишга тайёрмиз. Инсон кўзларида «чақнаш», иш қилиш истаги бўлиши керак. Агар бундай бўлмаса, бизнинг йўлимиз бир эмас.

- Сиз турли мамлакатларда ишлагансиз ва турли бозорларни солиштириш имконига эгасиз. Ўзбекистоннинг асосий хусусиятлари ва фарқлари нимада?

- Бугун Ўзбекистонда Президент ва ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ғоят муҳим даври. Бу ўзгаришлар алоқа саноатига, ҳамда янги технологияларнинг ривожланишига ёрдам беради. Бундай ижобий жараёнларда иштирок этишимиз учун катта имкониятлар очилмоқда. Beeline Uzbekistan одамларнинг ҳаёт сифатига бевосита таъсир кўрсатадиган технологияларни фаол жорий қилмоқда. Бизнинг бугунги фаолиятимиз - компания қадриятлари мамлакат қадриятлари билан қандай мос келишининг ёрқин намунасидир.

Ўзбекистонда 35 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади, бу Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлар аҳолисидан кўп. Республика аҳолисининг асосий қисмини ёшлар ташкил этади. Ўзбекистоннинг ёрқин келажаги бор. Ва мен Beeline Uzbekistan бу келажакда ўзининг муҳим ролини ўйнашига ишонмоқчиман.

- Корхона раҳбари сифатида орзуингиз борми? Агар сир бўлмаса, бу нима?

- Beeline Uzbekistan - Ўзбекистондаги энг яхши иш берувчи компания! Бу компанияга абонентлар, бутун мамлакат аҳолиси манфаатларини кўзлаб, энг қисқа вақт ичида сўнгги технологик ечимларни татбиқ эта оладиган, актуал маҳсулот ва хизматларни ишга туширадиган, мижозларга энг яхши хизмат кўрсатадиган иқтидорли мутахассисларни жалб қилиш имконини беради. Менинг орзуим амалга ошишига умид қиламан!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг