Андижонда эҳтиёжмандларга ажратилган субсидия пуллари талон-торож қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Х.b.» ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари ва Жалақудуқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари олдиндан тил бириктириб, тумандаги 50 нафар кам таъминланган ва ишсиз фуқаролар номига субсидия маблағларини ажратиш орқали «Х.b.» кооперативига 111,5 млн сўм ўтказишиб, амалда фуқароларга ҳеч қандай маҳсулот етказмасдан ёки хизмат кўрсатмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter