Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон. «Боши очиқ» аёллар рўйхати эълон қилинди

Андижон. «Боши очиқ» аёллар рўйхати эълон қилинди

Фото: «rctmo.ru»

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабларда ишловчи 25-35 ёшдаги, турмушга чиқмаган ва турмушидан ажраган аёлларнинг алоҳида рўйхати юритилишига оид маълумот пайдо бўлганидан хабарингиз бор.

Ушбу маълумотга Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Халқ таълими вазирлиги ўз муносабатини билдирар экан,  «...бу рўйхат Андижон шаҳар халқ таълими бўлими томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга қабул қилишда суҳбатга чақириш учун тузилган бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда аёл ходимлар, хусусан, педагоглар сонини ошириш мақсадида ишлаб чиқилгани»ни урғулади.

Бироқ ушбу муносабат ёпишмаган гажжак мисоли кўпларнинг кўнглидаги иштибоҳига сув сепмади, аксинча, баттар алангалатди. 

Таниқли блоггер Шаҳноза Соатова рўйхатга нисбатан ўз қарашлари билдирар экан, кўпларнинг кўнглидаги гапини ёзади: «Рўйхат ички ишлар органларига педагог аёлларни кўпроқ ишга жалб қилиш учун тузилган» дейиляпти. Хўп, шундай ҳам бўлақолсин. Унда нега фақат турмушга чиқмаган ва эрдан ажрашган аёлларни рўйхат қилдинглар? Ички ишлар тизимида эри бор аёллар ишлай олмайдими? Шу жойига батафсилроқ изоҳ талаб қилинади. Асли ҳамма гап шу жойида!

«Human.uz» сайти айни шу савол кўндаланг қўйилган мақолани эълон қилиш асносида ўша руйхатнинг тўла очиқланмаган шаклини эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг