Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкаликлар нега шошадилар?

Америкаликлар нега шошадилар?

Ҳа, америкаликлар доим шошадилар. Ажнабийлар бу ҳолатни уларнинг энг муҳим ажратиб турадиган характерли белгиси деб ҳисоблашади. Ва улар ҳақ. Бу миллий хусусиятнинг сабаби куч-қувватнинг асосий манбаи бўлган жўшқиннинг қуюлиб келишидир.

Аммо шу қувват, яъни дарҳол ғайратни талаб этувчи ҳаракат кучи айни пайтда заифлик манбаи бўлиши, шу билан бирга бизни дунёдаги энг бетоқат одамларга айлантириши ҳам мумкин. Шунинг учун кўпгина аскарлар типик америкача бетоқатликлари туфайли уруш пайтида ноқулай вазиятларга тушиб қолишган. Уларнинг бир қисми ҳеч қандай зарурат бўлмаган ҳолда ўзларини олов қаърига ташлаган, ваҳоланки мерганни алдашга уринишлари мумкин эди.

Бизнесда ҳам худди шундай ёндашиш керак. Биз шартномалар имзоланиб, барча ишларнинг шу заҳоти адо этилишини истаймиз. Аммо ҳаракатга қизғин шошилиб киришганимиз боис лойиҳа устида ўйлаш учун маълум вақт сарфланишига етарли даражада эътибор бермаймиз. Худди шу бетоқатлик ва шошқалоқлик туфайли лойиҳаларни жадал ўзлаштириш истаги билан ҳаракат қилишдан олдин ўзини бир оз тўхташга мажбур этган кишига имтиёз яратиб берган бўламиз. «Кимки сабр-тоқатга эга бўлса, у барча истакларига эришади», ─ деган эди Бенжамин Франклин.

Сабр-тоқат алоҳида мардонаворликни талаб қилади. Бу ўжарлик, ўзини тута билиш, вазминлик ва ирода кучи тимсолининг тажассуми бўлиб, бир мақсад ёки идеалга ўзини бутунлай бағишлашдан келиб чиқади. «Сабр-тоқат, ─ деган эди Браунинг, ─ бу ўзгартириш мумкин бўлган нарсани ўзгартиришга дадиллик билан кира олиш, ўзгартириб бўлмайдиган ишни ўзгартиришга шай туриш ва бирини бошқасидан фарқлаш учун донишмандликка эга бўлиш демакдир».

Агар ҳаётий муҳим мақсадни қўлга киритиш ғояси билан банд бўлсангиз, сизда тўсиқларни енгиб ўтиш учун шунчалик сабр-тоқат мавжуд бўлади.

***

Камина сўз юритаётган сабр-тоқат жўшқинлиги, турғунлик ва пассивликка нисбатан янада фаоллиги билан фарқ қилади. Бу сиз итоат этиб турган вазиятларга нисбатан тақдирингизни юксак даражада ўзгартириб юборадиган тажрибага асосланган кучдир. Унинг манбаи эса америкаликларнинг чекига тушган ўша ғоят сероб улкан куч бўлиб хизмат қилади. Аммо мазкур ҳолатда у қунт билан назорат қилиниб, кўр-кўрона тарзда кучларни жамлаб, аниқ-равшан мақсад томон йўналтиради.

Ҳаёт йўлингиз йўналиши бўйича билимлар сизнинг мақсад сари қадам қўйишингизда юзага келадиган турли нохушликларга нисбатан сабр-тоқатнинг ошиб кетишини таъминлайди. Сиз уни эгалламоқчи экансиз, булар йўлингизда вақтинчалик кечикишдан иборат эканлигига амин бўласиз. Агар уни айнан шу тарзда ижобий қабул қилсангиз, қатъий тарзда рўбарў келганингиз заҳоти ғойиб бўлишини кўрасиз. Ҳатто сизнинг қатъиятингиз йўқолмасдан туриб, олдинроқ ғойиб бўлади.

Констанс Бэннистер тоқатсизликни ўзининг асосий камчилиги деб ҳисоблаган эди. Ваҳоланки, у айнан сабр-тоқат ниҳоятда зарур бўлган касбни эгаллаган, бу иш болаларни суратга тушириш эди. Бэннистер ушбу соҳада энг яхши моҳирлардан бири бўлиб етишди.

***

«Сиз болани истак-хоҳишингизга кўндириш учун қайта-қайта, такрор ва такрор тушунтиришингиз, боз устига буни паст товушда баён этишингиз керак, ─ деди у. ─ Мен кичкинтойларни суратга туширишни жудаям яхши кўраман, чунки ниҳоятда ёқади. Бу иш юмор ҳиссимни такомиллаштиради ва бошқа юмушларда ҳам амалиётни амалга оширишимга катта ёрдам беради».

Хўш, сабр-тоқатни қандай шакллантириш мумкин? Бу осон, фақат шарти шуки, сиз аниқ ҳаётий мақсадга эга бўлишингиз ҳамда уни эгаллаш учун қизғин истакка ғарқ бўлиб, ҳар бир фикр, ҳар бир хатти-ҳаракат ва ҳар бир ибодатни шунга қаратишингиз керак.

Ғояни амалга ошириш учун бутун куч-қувватни бир нуқтага жамлаш Эдисонга электр соҳасидаги кўпгина ихтироларни кашф этишга доир зарурий сабр-тоқатни, Сэлкуга полиомиелитга қарши вакцинани тайёрлашга, Хилларига Эльбрусни забт этиш ва Эленга енгиб бўлмас жисмоний нуқсонларни енгиш имконини берди.

***

Агар сиз ҳам асосий мақсадга шундай куч билан қувватингизни жамламоқчи бўлсангиз, бу зарурий сабр-тоқатни таъмин этади ва уни қўлга киритади.

Қисқаси, айниқса, бизнесда сабрли бўлинг!

(Наполеон Хилл китобидан)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг