«America's Got Talent» ҳаками Малибуда йиқилиб шифохонага тушди
«America's Got Talent» шоусининг ҳаками ва продюсери Саймон Коуэлл электр велосипеддан йиқилиш натижасида умуртқаси синиб шифохонага ётқизилди, дея хабар берди «The Hollywood Reporter».
«Саймон шанба куни Малибудаги уйининг ҳовлисида янги электр велосипедини ҳайдаб кўраман деб йиқилиб тушди», — дея нашрга маълум қилган Коуэллнинг вакили.
Унинг сўзларига кўра, таниқли телебошловчи шифохонага ётқизилган, ҳозир шифокорлар назорати остида, яқин кунларда уни операция қилишади.
60 ёшли Коуэлл «America's Got Talent», «American Idol», «The X Factor» ва уларнинг Британиядаги аналоглари — «Britain’s Got Talent», «Pop Idol», «The X Factor UK» шоуларига продюсерлик қилади. Шунингдек, у турли вақтларда ушбу теледастурларда ҳакамлик ҳам қилган. У иштирокчиларга нисбатан кескин танқидлари билан танилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter