Жомбойда «Malibu» одам уриб юборди. ИИБ ҳолатга муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда «Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани Қанғли маҳалласида Малибу машинаси йўл четида турган фуқарони қасддан келиб урган» номли видеолавҳа тарқалди.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йил 28 март куни Жомбой тумани, «Қанғли» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички автомобиль йўлида фуқаро Н.Б. ўзининг бошқарувида бўлган «Malibu» русумли автомашина билан унинг ҳаракат йўналишида турган М.Б.ни уриб юборган.
Ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter