«ALSKOM» компанияси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказади
Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109-уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: [email protected], веб-сайт: www.alskom.uz) «ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамияти 2022 йил 30 июнь соат 10:00да компания маъмурий биносида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09:00 да бошланади.
Йиғилишда иштирок этиш учун акциядор ва унинг вакили шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), шунингдек ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлиши лозим.
Умумий йиғилиш ўтказилишини маълум қилиш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2022 йил 08 июнь.
Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2022 йил 24 июнь.
Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:
- Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини ва саноқ комиссиясини тасдиқлаш.
- 2021 йил фаолият якунлари бўйича Компания Кузатув кенгаши Раисининг ҳисоботини эшитиш.
- Компаниянинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари ва 2022 йилга Компания Биснес-режаси параметрлари тўғрисида Бош директор ҳисоботини эшитиш.
- Компаниянинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти текшируви натижалари тўғрисида Тафтиш комиссияси ҳисоботини эшитиш.
- Компаниянинг 2021 йил якуни бўйича бухгалтерия ҳисоботининг миллий стандартларга асосан тузилган молиявий ҳисоботларини аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари ҳақида мустақил аудитор хулосасини кўриб чиқиш.
- Компаниянинг 2021 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга асосан тузилган молиявий ҳисоботларини аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари ҳақида мустақил аудитор ҳисобот-хулосасини кўриб чиқиш.
- Компаниянинг 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботни тасдиқлаш.
- 2021 йил фаолият якуни бўйича Компаниядаги корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
- 2021 йил учун Компания соф фойдасини тақсимлаш.
- Компаниянинг фирма номига ўзгартириш киритиш.
- Компания Уставига киритилаётган ўзгартиришларни ва янги таҳрирда Компания Уставини тасдиқлаш.
- Компаниянинг ички норматив ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда уларни янги таҳрирда тасдиқлаш.
- Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.
- Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш.
- Компаниянинг 2022 йил молия-хўжалик фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш ва у билан шартнома тузиш.
- Компаниянинг 2022-2027 йиллардаги ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш.
- Компаниянинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган битимларни маъқуллаш масаласини кўриб чиқиш.
- Компаниянинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш масаласини ижрооргани томонидан мустақил равишда бажариши мақсадида аниқлаш ҳамда маъқуллаш.
- Компания томонидан кредит уюшмалирига жойлаштирилган умидсиз пул маблағларини Компания балансидан чиқариш.
- Хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдамнинг чегаравий миқдорларини белгилаш.
Акциядорлар йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланган ҳисоботлар ва маълумотлар билан Компаниянинг Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109-уй манзилида жойлашган маъмурий биноси ҳамда www.alskom.uz корпоратив веб-сайтида танишишингиз мумкин.
Маълумот учун телефон: (378) 147-11-00.
«ALSKOM» СК АЖ Кузатув Кенгаши
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter