Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аллақачон коронавирусни «енгиб бўлган» Танзания президенти касалликларни даволаш бўйича ўз таклифини айтди

Аллақачон коронавирусни «енгиб бўлган» Танзания президенти касалликларни даволаш бўйича ўз таклифини айтди

Фото: «Whotrades.com»

Танзания президенти Жон Магуфули одамларни касалликларни даволаш мақсадида уч кун ибодат қилишга чақирди. Бу ҳақда East Africa Radio эфирига асосланиб ТAСС хабар берди.

«Касалликлар бўлган, бундан кейин ҳам бўлади. Кўкрак қафаси ва нафас йўллари касалликлари бу ерда бошланмаган. Танзанияликлардан яна бир бор ана шундай вазиятда ибодат қилишни давом эттиришларини сўрайман. Келинглар бугун мусулмон биродарларимиз билан бирга бошлаймиз, эртага адвентистлар давом эттиришади, якшанба куни христианлар ибодат қилишади. Уч кунлик ибодат билан рўза ва биз ғалаба қозонишимизга ишончим комил», — деди Магуфули.

ТAСС таъкидлашича, мамлакат раҳбари бевосита COVID-19 пандемияси тўғрисида гап очмаган. Унинг сўзларига кўра, мамлакат аллақачон касалликни «енгиб бўлган» ва изоляция тартибини ҳам жорий этмади, айни пайтда коронавирус фонида иқтисодий вазият яхшилангани айтилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Танзания 2020 йил май ойидан бери коронавирусдан касалланиш ёки ўлим ҳолати ҳақида хабар бермаган. Мамлакатда жами 509 та касалланиш ва 21 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг