Ҳамма рози: ёқутлар 180 та қишлоқда ароқ-вино дўконларини ёпишди
Ёқутистон шимолида жойлашган Жиганск қишлоғида 9 сентябрь куни алкоголни батамом тақиқлашга қаратилган референдум ўтказилади. «РБК» ёзишича, бу ҳақда республика марказий сайлов комиссияси хабар берган.
Сайлов комиссияси Жиганск қишлоғида спиртли ичимликлар сотилишига қарши референдум ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шу қишлоқ оқсоқоли Василий Сорокиннинг айтишича, алкоголни қишлоқларда тақиқлаш осонроқ ва бу кўпчиликнинг овози билан ҳал бўлади, кейин қонун лойиҳаси сифатида минтақавий парламентга юборилади.
Гарчи олис шимол бўлишига қарамай, Жиганск каттагина қишлоқ — 3,3 мингдан зиёд аҳолиси бор.
Ёқутистонда 2012 йилдан бери спиртли ичимликларга қарши кураш кампанияси кетяпти. «Ykt.ru» хабар беришича, 2018 йил июнь ойига келиб шимолий ўлкада ароқ-вино дўконларидан холи аҳоли масканлари сони 180 тага етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter