Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов яхтасидаги 30 та картина мусодара қилинди

Алишер Усмонов яхтасидаги 30 та картина мусодара қилинди

Германия полицияси Алишер Усмонов томонидан йиғилган 30 та картинани мусодара қилди. Картиналарнинг умумий қиймати камида 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Süddeutsche Zeitung нашри хабарига кўра, картиналар Усмоновга тегишли «Дилбар» яхтаси интерьерининг бир қисми бўлган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Германия ҳукумати Россиянинг Украинага ҳарбий ҳаракатлари муносабати билан Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатида бўлган миллиардер Алишер Усмоновнинг 600 миллион долларлик яхтасини мусодара қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг