Алишер Султонов «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси лавозимидан кетди
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов лавозимини тарк этди. Бу ҳақда «UzNews» нашри хабар берди.
Унинг ўрнига «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси лавозимини Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси сифатида фаолият олиб бораётган Баҳром Ашрафхонов эгаллади.
Алишер Султонов 2015 йил августида компания раиси этиб тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Султонов шу йилнинг 20 августида автоҳалокатга учраб, шифохонага ётқизилганди.
«UzNews»нинг ўз манбаларига асосланиб маълум қилишича, Алишер Султанов ҳали ҳам даволанмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter