Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақобат қўмитаси «Ўзбекнефтгаз»га нисбатан иш қўзғатди

Рақобат қўмитаси «Ўзбекнефтгаз»га нисбатан иш қўзғатди

Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишларда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Тошкент шаҳрида ўтказаётган давлат харидларида айрим қонун ҳужжатлари талаблари бузилгани айниқланган.

Ўрганишлар натижасида, жумладан, компания томонидан махсус ахборот портали орқали ўтказилган 2 та жами 4,8 млрд сўмга яқин энг яхши таклифларни танлаш савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилган деб топилган.

«Юқоридагиларга кўра, «Рақобат тўғрисида»ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан «Ўзбекнефтгаз» АЖга нисбатан иш қўзғатилди», – дейилади Қўмита хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг