Алишер Қодировга нисбатан жиддий айблов қўйилди
«Адолат» партияси Алишер Қодировни кўчирмакашликда айблади. Бу ҳақда партия матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, яқинда «Миллий тикланиш» партиясининг лидери Алишер Қодиров Президентликка номзод сифатида ўзининг сайловолди дастури билан чиқиш қилган.
«Унинг нутқида таажжубга соладиган нуқталар бор. Қизиқ, «Адолат» СДПнинг 2019 йилда тасдиқланган сайловолди дастуридан кўчириб ўзига «байроқ» қилиб олиш қанчалик мантиққа мос келаркин?» — дейилади партия хабарида.
Ва «кўчирган жумлалар» дея бир қатор раддиялар келтирилган:
Биринчи раддия – «...фаолият кўрсатаётган жиноий, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий судларни бирлаштириш...».
Иккинчи раддия – «...жазони ижро этиш муаассалари Ички ишлар вазирлигидан Адлия вазирлигига ўтказилади».
Учинчи раддия – «...мустақил тергов қўмитаси ташкил этилади».
«Адолат» партияси ушбу жумлалар кўчирилганини ва бу партиянинг сайловолди дастурларида борлигини келтирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter