Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Қодиров Энергетика вазирлигига жиддий эътироз билдирди

Алишер Қодиров Энергетика вазирлигига жиддий эътироз билдирди

Бугун жамиятимизда энергетика билан боғлиқ эътироз ва тушунмовчиликлар шунчалик кўпайиб кетдики, ижтимоий тармоқ орқали соҳани тушунган ҳам, тушунмаган ҳам танқид қиляпти, дейилади «Миллий тикланиш партияси» хабарида.

Қайд этилишича, бунга Энергетика вазирлигининг тарғибот ишларини тўғри йўлга қўймагани асосий сабаб бўлмоқда.

«Бугун электр энергиясининг 75 фоизи газни ёқиш орқали ишлаб чиқарилаётгани, тармоқдаги муаммолар, "яшил энергетика"ни ривожлантириш борасидаги ишлар, лойиҳалар кўлами ҳақида одамларга ким маълумот беради?» — дейди «Миллий тикланиш» партияси етакчиси, депутат Алишер Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Қодировнинг «газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди», деган сўзлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ва танқидларга учраган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг