Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик депутат Ўзбекистон билан виза режими ўрнатишга чақирди

Россиялик депутат Ўзбекистон билан виза режими ўрнатишга чақирди

Россиялик депутат,  Давлат думаси фракция раҳбари Сергей Миронов Ўзбекистон борасида кескин баёнот берди.

У Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги консулхонасининг урушга бормаслик чақириғига жавоб қайтарган.

«Ўзбекистон консулхонаси Россия армиясига қўшилмасликка чақиряпти. Нега бундайлар бошқа имтиёзлардан фойдаланиши керак? Сени боқаётган,  иш берган давлатни нега ҳимоя қилмаслигинг керак?!  Виза режими! Бизга бундай фуқаролар керакмас», дея ёзган Миронов.

Мироновга жавоб кўп куттирмади:  Қонунчилик палатаси спикери Алишер Қодиров ўзбеклар одам ўлдириб эмас, меҳнат қилиб пул топишини билдирган. 

- Россияни эса Мироновнинг ўзи, ўғиллари, куёвлари, неваралари ҳимоя қилиши керак. Билишимча, руслар ҳам Ватанни ҳимоя қилишни ўзбеклардагидек муқаддас бурч ҳисоблайдилар?,- деган Қодиров. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг