«Алберт Швейцер» халқаро олтин ордени совриндори Турғунпўлат Даминов вафот этди
Тиббиёт соҳасида таниқли олим, фан арбоби Даминов Турғунпўлат Обидович 81 ёшида вафот этди.
Даминов Турғунпўлат Обидович 1945 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1964 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.
Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида турли раҳбар лавозимларда ҳам фаолият олиб борган, кўплаб юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшган.
«Дўстлик» ва «Эл-юрт ҳурмати» орденлари, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор» фахрий унвони, «Мустақилликнинг 15 йиллиги» кўкрак нишони ҳамда «Алберт Швейцер» халқаро олтин ордени билан мукофотланган. Ўзбекистон Фанлар академияси ва Польша Тиббиёт академиясининг ҳақиқий аъзоси.
Т. Даминовнинг олим, етук мутахассис сифатидаги илмий фаолияти нафақат мамлакатимиз, балки халқаро ҳамжамиятда ҳам муносиб эътироф этилган. У тиббиётнинг «Педиатрия» ва «Юқумли касалликлар» каби муҳим йўналишларда ҳам ўзига хос мактаб яратган.
«Xabar» жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter