Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Акмал Саидов: «Бу қоида совет даврида жуда кенг тарқалганди»

Акмал Саидов: «Бу қоида совет даврида жуда кенг тарқалганди»

Фото: Xabar.uz

Конституциявий йиғилишда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Обидхўжаев 22-моддага қўшимча киритишни таклиф қилган.

Унинг таклифига кўра, 22-модда Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистондан ташқарига чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмас, деган қўшимча билан тўлдирилади.

«Узоқ муддат, яъни 8 йилга яқин чет элда яшаган инсон сифатида буни ўзимга жуда яқин қабул қиламан. Шу билан бирга ватандошларимиз, хорижда ўқиб ишлаётган ёшларимиз учун муҳим аҳамият касб этади», деган Обидхўжаев.

Таклиф этилган қўшимча Италия, Албания, Озарбайжон, Болгария, Боливия, Эквадор, Миср, Эстония, Венгрия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Украина, Молдова, Полша, Португалия, Сербия, Швейцария конституцияларида белгиланган.

Ушбу қўшимча Ўзбекистон фуқароларини чет давлатларга суд қилиш ёки суд қарорида белгиланган жазони ижро этиш учун бериб юборилишини тақиқлайди.

«Бу қоида совет даврида жуда кенг тарқалган. Сахаров ё Солженицин дейсизми, кўп кўзга кўринган, расмий ҳокимиятга ёқмай қолганлар бўлса, улардан қутулиш йўли бўлган-да. Ҳозир дипломатик иммунитет деган нарса бор, дипломатларимиз жиноят қилиб қўйсаям, Ўзбекистонга келиб, ўз қонунчилигимизга кўра жазоланади. Оддий фуқаро эса ўша борган давлатидаги қонунчилик бўйича суд қилинади. Бу жуда тўғри таклиф!», деган комиссия раиси Акмал Саидов.

Таклиф бир овоздан маъқулланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг