Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ажрашган» мақоми олишни истамаган аёл 27 йилдан бери судда ажрашиш учун розилик бермаяпти

«Ажрашган» мақоми олишни истамаган аёл 27 йилдан бери судда ажрашиш учун розилик бермаяпти

Ҳиндистонлик Нирмал Сингх Панесар 89 ёшда, истеъфодаги ҳарбий учувчи. У 1963 йилда Парамжит Каур Панесар билан оила қурди. Бир мунча вақт улар бахтли яшашди –   уч нафар фарзандни вояга етказишди. Аммо ҳозирда улар 40 йилдан бери алоҳида яшашмоқда, чунки хотини эркак яшаётган ҳудудга кўчиб ўтишни хоҳламади. 1996 йилда эркак ажрашиш учун туман судига мурожаат қилган. Хотин «муқаддас оила» муносабатларни сақлаб қолиш учун ажрашишга розилик бермади.

Ўшандан бери Нирмал Ҳиндистон Олий суди орқали ажрашиш учун ҳаракат қилиб келади. Охирги суд мажлиси эр-хотиннинг никоҳини «қутқариб бўлмайдиган», деб топди, аммо бу ҳали ҳам никоҳни расман тугатиш учун етарли асос эмас эди.

«Оила институти жамиятда муҳим ўрин тутишини унутмаслигимиз керак», — дейилади суд қарорида.

Шунингдек, қарор чиқарилишидан олдин, 82 ёшли аёл ҳали ҳам эрига ғамхўрлик қилишга тайёрлигини айтди. Бундан ташқари, у «ажрашган» мақоми билан ўлишни хоҳламайди, деб хабар беради Kalinga маҳаллий телеканали.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг