Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адолф Гитлер Намибиядаги сайловларда ғалаба қозонди

Адолф Гитлер Намибиядаги сайловларда ғалаба қозонди

Адолф Гитлер исми-шарифли сиёсатчи Намибиядаги маҳаллий ва минтақавий кенгашларга сайловларда ғолиб чиқди.  Бу ҳақда «Daily Mail» хабар бермоқда.

Адолф Гитлер Уунона 85 фоиз овоз билан собиқ Германия мустамлакасида минтақавий кенгашга сайланди, у ерда бир қатор кўчалар, жойлар ва одамлар ҳанузгача немисча номлар билан аталади.

1990 йилда Намибия Жанубий Африканинг апартеид режимидан мустақил бўлганидан бери бошқариб келаётган ҳукмрон «SWAPO» партиясининг ўринни қўлга киритган сиёсатчининг иш дастурида «фашистлар мафкураси билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини» айтилди.

«Отам менга шу одамнинг исмини қўйган. У Адолф Гитлер ким бўлгани ва нимани англатишини тушунмаган бўлса керак», - деди у.

«Мен болалигимда буни одатий исм деб билардим. Мен фақат ўспиринлигимда буни тушундим. Менинг бу исмим борлиги мен Ошана(сиёсатчи сайланган округ номи)ни забт этишни истамайман дегани эмас», - дейди у.

Унинг «SWAPO» партияси бутун мамлакат бўйлаб овозларнинг 57 фоизини қўлга киритди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг