Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2024 йил учун давлат дастури муҳокамага эълон қилинди

2024 йил учун давлат дастури муҳокамага эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш» йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги президенти фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун www.uzbekistan2030.uz веб-сайтига жойлаштирилди.

Фармон лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 мартдан бошлаб:

- ҳудудларда чанг бўрони содир бўлаётганда ва ҳаво таркибида майда дисперс заррачалари белгиланган нормадан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини, айниқса юрак, қон-томир ва нафас йўллари касалликларига чалинган фуқароларни зарур профилактик чоралар тўғрисида доимий хабардор қилиш амалиётини йўлга қўйиш;

- 500 ва ундан ортиқ квадрат метрлик қурилиш майдонида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар жорий этиш;

- Тошкент шаҳрида юк ташиш учун мўлжалланган, рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган N2, N3, О4 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқлаш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, 2030 йилга қадар Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида «ЕВРО – 5» ва ундан юқори стандартларига мувофиқ бўлмаган автомашиналар эксплуатацияси босқичма-босқич чеклаш назарда тутилмоқда.

Лойиҳалар жорий йилнинг 9 февраль кунига қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг