Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

20 йил олдин йўқолган ҳамён эгасига қайтарилди

20 йил олдин йўқолган ҳамён эгасига қайтарилди

Фото: «Mir24.tv»

Ирландия полицияси қарийб 20 йил муқаддам йўқолган ҳамёнини эгасига қайтарди, дея хабар берди Американинг UPI агентлиги.

Дублин графлигидаги полиция маҳкамаларидан бирига фуқаро мурожаат қилди. У эски ҳамённи топиб олиб, келтирганини айтди.

«Афтидан, ҳамён йўқотилганига анча бўлган», — дейишди полициячилар.

Ҳамёнда 2001 йил июнда берилган талабалик гувоҳномаси ва кредит картаси бор. Карта ва гувоҳномага қараб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари эгасини топишга муваффақ бўлишди. У билан боғланиб, ҳамённи қайтаришди. Эгасининг айтишича, ҳамёнини қарийб 20 йил олдин йўқотиб қўйган бўлиб, уни топишидан аллақачон умидини узиб бўлганди.

Полициячиларнинг таъкидлашича, 20 йиллик жумбоқни 24 соат ичида фош этишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг