Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

11 сентябр терактларига оид махфий ҳужжат оммага эълон қилинди

11 сентябр терактларига оид махфий ҳужжат оммага эълон қилинди

АҚШ Федерал тергов бюроси Президент Жо Байден фармонига биноан 2001 йил 11 сентябрдаги терактларни тергов қилиш билан боғлиқ махфий ҳужжатлардан бирини оммага эълон қилди.

Махфийликдан чиқарилган ҳужжатда FBIнинг Саудия Арабистони консуллиги ходими ва Саудия разведкасининг Лос-Анжелесда гумон қилинган агенти ва унинг самолётларни ўғирлаб, террорчиларга тақдим этиши бўйича олиб борган ишлари тафсилотлари мавжуд.

Унда бюронинг Лос-Анжелесда саудиялик талаба ва Саудия разведкасининг агенти сифатида гумон қилинаётган Умар ал-Баюми ҳақидаги шубҳаларни кучайтирган гувоҳлиги батафсил баён этилган.

FBI ҳужжатида айтилишича, у самолётни ўғирлаб кетиши керак бўлган террорчилар учун «саёҳат, уй -жой ва молиялаштириш» билан шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, 2001 йил 11 сентябрда 19 худкуш АҚШнинг шарқий қирғоғи бўйлаб ҳавода тўртта йўловчи самолётини олиб қочишган. Нью -Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг осмонўпар биноларга иккита лайнер келиб урилган, битта самолёт Вашингтондаги Пентагон биносига келиб тўқнашган, тўртинчиси Пенсилванияда - у Капитолий биносига қулаши керак эди, бироқ йўловчилар босқинчиларга қаршилик кўрсатиши натидасида ҳужум ниҳоясига етмай қолганди.

Расмий маълумотларга кўра, 2977 киши 11 сентябр фожиаси қурбонига айланган. Эгизак минораларда 2606 киши, тўртта самолётда 246 киши ҳалок бўлди. Ҳужумлар пайтида осмонўпар биноларда тахминан 17,400 киши бўлган. Ҳужум қурбонлари орасида 77 давлат фуқаролар бўлган.

Қурбонлар орасида оддий одамлар ҳам, Ню -Йоркдаги фавқулодда хизмат ходимлари ҳам бор. Минглаб одамлар яраланган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг