11 сентябр ҳақидаги ўзбек киноси премьераси бўлиб ўтади
Кинематография агентлиги томонидан 28 сентябрь 3 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилаётган «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали доирасида «101-рейс» бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтади.
Мазкур кинокартина агентлик буюртмасига биноан «Ёшлик киностудияси» ДУК томонидан суратга олинган. Унда 2001 йил 11 сентябрь куни машъум теракт туфайли Тошкент-Нью-Йорк йўналишида парвоз қилган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолёти экипаж аъзоларининг фавқулодда жасорати тўғрисида ҳикоя қилинади.
Сценарий муаллифи ва режиссёр Акром Шоҳназаров, иккинчи режиссёр Гўзал Юсупова, постановкачи оператор Дилмурод Турдибоев, рассом Алишер Тўлабоев.
Фильмда бош қаҳрамон ролини Ҳошим Арслонов ижро қилган. Ролларда Умид Искандаров, Самиддин Лутфуллаев, Лола Элтоева, Нигина Анорбоева, Баҳора Арслонова, Эркин Бозоров ва бошқалар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter