Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўлик одамнинг мактублари». Инсоният нега ўзини ўзи йўқ қилишгача етиб борди?

«Ўлик одамнинг мактублари». Инсоният нега ўзини ўзи йўқ қилишгача етиб борди?

«Ўлик одамнинг мактублари» (Собиқ иттифоқ, 1986) фильмида ядровий уруш тугаганидан сал ўтиб, номаълум шаҳарда юз берган воқеалар ҳикоя қилинади. Нобел мукофоти соҳиби, олим Ларсен тарихий музей ертўласида яшириниб, ядровий ҳужумдан омон қолади.

Ертўлада Ларсен билан бирга унинг хотини ҳамда ядровий қиёматдан омон қолган айрим одамлар яшайди. Ҳаммаси азобда, яқинларидан жудо бўлишган. Инсоният нега ўзини ўзи йўқ қилишгача етиб борди? Ларсенни шу савол қийнайди. Ўзини овутиш мақсадида ўғли Эрикка хатлар ёзишни бошлайди, ҳолбуки, унинг тириклиги даргумон...

«Ўлик одамнинг мактублари» фильмидан кадр. Ролан Биков — Ларсен ролида.

Фильмда иккита баланд минора яқинидаги портлаш саҳнаси бор: улар Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази эгизак минораларга ўхшаб кетади, камига, сал аввал кўрсатилган шаҳарнинг соҳилбўйи манзараси ҳам Нью-Йоркни эслатади.

Нью-Йорк, 2001 йил 11 сентябр 

Орадан роппа-роса 15 йил ўтиб Нью-Йоркдаги миноралар чиндан ҳам портлаб ер билан битта бўлди. 2001 йилнинг 11 сентябрида — 21 йил муқаддам. Террорчилар қўлга олган самолётлар минораларга бориб урилган.

Юқоридаги фильмнинг премьераси Чернобил АЭС даги авария билан бир пайтга тўғри келиб қолди. Кўпчиликни шокка солган тасодиф бўлганди. «Ўлик одамнинг мактублари» — ядровий низо оқибатлари ҳақидаги энг реалистик фильм.

Чернобил АЭС, 1986 йил 26 апрел
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг