Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Чернобил АЭС ҳалокати» иштирокчилари даромад солиғидан озод этиляпти

«Чернобил АЭС ҳалокати» иштирокчилари даромад солиғидан озод этиляпти

Сенатнинг бугунги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама этилди.

Қайд этилишича, айни кунларда масофадан туриб электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш ва зарур ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштиришдан кенг фойдаланишни яна-да қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш зарурати юзага келмоқда.

Шунинг учун Солиқ кодексига электрон ҳужжатда уни имзолаган шахснинг розилигини ифодалайдиган ҳамда уни идентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усулларидан фойдаланишга тааллуқли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, ортиқча ундирилган солиқларни солиқ тўловчининг аризасига мувофиқ келгуси тўловлар ҳисобига киритиш муддати 15 кундан 3 кунга қисқартирилиб, Чернобил АЕС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқароларнинг, шунингдек уларнинг эрининг (хотинининг) иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўлиқ даромад солиғидан озод этилмоқда.

Сенаторлар ўз чиқишларида муҳокама этилган Қонунда масофадан туриб электрон давлат хизматларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш, шунингдек ортиқча ундирилган солиқ суммасини солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлари ҳисобидан ҳисобга олиш тартибини яна-да соддалаштириш, айрим тоифадаги шахсларга солиқ имтиёзларини бериш ўз аксини топганлигини таъкидлаб ўтди.

Муҳокама якунида мазкур Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг