Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

11 сентябрь даҳшатларидан 20 йил ўтиб: АҚШдаги эгизак минораларга қилинган ҳужумдан кейин нималар ўзгарди?

11 сентябрь даҳшатларидан 20 йил ўтиб: АҚШдаги эгизак минораларга қилинган ҳужумдан кейин нималар ўзгарди?

Бундан роппа-роса 20 йил олдин, Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг осмонўпар биноларига иккита лайнер келиб урилган, битта самолёт Вашингтондаги Пентагон биноси олдида портлади. Тўртинчиси Пенсилванияда – Капитолий биносига қулаши керак эди, бироқ йўловчилар босқинчиларга қаршилик кўрсатиши натижасида ҳужум ниҳоясига етмай қолганди. 

Бу вақт ичида дунё қандай ўзгарди? Хулоса чиқарилдими? Ва ҳозирда терактларни тергов қилиш қандай кетмоқда?

Расмий маълумотларга кўра, 2977 киши 11 сентябрь фожиаси қурбонига айланган. Эгизак минораларда 2606 киши, тўртта самолётда 246 киши ҳалок бўлди.  Ҳужумлар пайтида осмонўпар биноларда тахминан 17,400 киши бўлган.  Ҳужум қурбонлари 77 мамлакатга тегишли фуқаролар эди. Қурбонлар орасида оддий одамлар ҳам, Нью-Йоркдаги фавқулодда хизмат ходимлари ҳам бор. Яна минглаб одамлар яраланган.

Самолётларни 19 нафар худкуш террорчи олиб қочган. «Ал-Қоида» ва унинг раҳбари Усама бин Ладен ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.  У Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларини Яқин Шарқдаги можароларни қўзғатишда айблайди.  Ҳужумларни содир этганлар Саудия Арабистони, Миср ва Ливандан келган муҳожирлар эди. Ҳозиргача худкушларнинг шахсига аниқлик киритилмаган.

АҚШнинг ҳужумларга жавоби қўшма штатлар армиясининг Толибон бошқаруви остида бўлган Афғонистонга бостириб кириши бўлди. АҚШнинг мақсади бин Ладин ва унинг тарафдорларини қўлга олиш эди. «Ал-Қоида» раҳбари 2011 йилда Покистонда ўтказилган махсус операция пайтида йўқ қилинган. Унинг баъзи тарафдорлари ва ҳужумларга алоқадор бўлганлар АҚШ томонидан кузатилган, судсиз ва терговсиз Кубадаги Гуантанамо базасига юборилган.

АҚШ 2021 йилда Афғонистонга бостириб кирганидан 20 йил ўтиб, ўз қўшинларини мамлакатдан олиб чиқди.  Толибон яна Кобулда ҳокимият тепасига қайтди.  «Ал-Қоида» ҳали мағлубиятга учрамаган, дейилмоыда. Яқин Шарқ ва Африканинг баъзи мамлакатларида террорчиларнинг яширин жойлари сақланиб қолган.

11 сентябрь воқеаларидан кейин бутун дунёда ҳаво хавфсизлиги қоидалари кучайтирилди. Эгизак миноралар жойида Жаҳон савдо марказининг янги осмонўпар биноси қад ростлади, ҳозирда у ерда музей ва ҳужум қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорлик бор.

«11 сентябрь терактининг жаҳон фуқаро авиациясига таъсири сезиларли бўлди. Шимолий Америкада транспорт ҳажмининг кескин пасайиши кузатилди, бу самолёт етказиб бериш ҳажмида акс этди.  Бу давр мобайнида йўловчиларнинг ваҳимаси туфайли дунёда ҳаво транспортига бўлган умумий талаб кескин камайди», – дейди АвиаПорт агентлиги ижрочи директори Олег Пантелеев.

Бундан ташқари, бутун дунё бўйлаб содир этилган террористик ҳужумлардан сўнг, экипаж хонасига рухсатсиз киришни олдини олишнинг қатъий чоралари кўрилди. Энди барча йўловчи самолётларида ёпиқ зирҳли эшиклар бор, уларни синдиришнинг имкони йўқ. Йўловчиларни парвоз олдидан кўрикдан ўтказиш талаблари ҳам кескинлашди – салонга ўзи билан бирга суюқлик олиб кириш тақиқланди, аэропортларда эса, парвоздан олдин йўловчиларнинг оёқ кийимларини тагликларида портловчи моддалар борлигини текшира бошладилар.

Америкаликлар ҳужум ҳақида олдиндан билганми?

Терактлардан кейин АҚШ расмийлари кенг кўламли тергов бошладилар, аммо ФБР баъзи маълумотларни яширишга уринди.  Бундан ташқари, бир неча йил ўтгач, Америка махсус хизматлари ҳужумларда иштирок этгани ва ҳужум ҳақида олдиндан билгани ҳақидаги версиялар пайдо бўлди. 

Хусусан, ҳужжатли терговларда осмонўпар биноларга портловчи моддалар қўйилгани ва уларга самолётлар урилиши сабабли эмас, балки атай портлатилганидан кейин бинолар қулаб тушган, деган тахмин илгари сурилган.  Америкалик режиссёр Майкл Мур Жорж Буш оиласи ва Усама бин Ладен ўртасидаги алоқаларга бағишланган «Фаренгейт 9/11 (16+)» ҳужжатли филмини суратга олди.

Айтишларича, улар ўртасидаги алоқалар кичик Буш АҚШ президентлигида бўлганида ривожланган, узоқ вақт қўллаб-қувватланган ҳамда террор ҳужумларидан икки ой ўтгач алоқалари бузилган.

Ҳужумларнинг 20 йиллигида Жо Байден 11 сентябрь воқеаларига оид баъзи ҳужжатларни махфийликдан чиқариш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.  Бу янги президентнинг сайловолди ваъдаларидан бири эди.

«11 сентябрь воқеаларининг 20 йиллиги арафасида Америка халқи бу ҳужумлар ҳақида ўз ҳукуматига маълум бўлган нарсаларни билишга лойиқдир» – дейилади фармон матнида.

АҚШ махфий хизмати Нью-Йоркдаги теракт содир бўлган жойдан олинган янги суратларни эълон қилди.  Расмлар фожиа юз берган жойда ишлаган хизмат ходимлари томонидан олинган.  Фотосуратларга «Биз ҳеч қачон унутмаймиз», дея изоҳ қолдирилган.

Орадан 20 йил ўтиб, Нью-Йоркдаги суд экспертлари яна икки нафар теракт қурбони шахсини аниқладилар.  Ҳозирги вақтда фақат 1647 қурбоннинг шахси аниқланган, 1106 кишининг кимлиги ҳамон номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг