10 ёшли бола қулаган кўприкдан қандай омон қолганини айтиб берди
30 октябрь куни Ҳиндистонда осма пиёдалар кўприги қулаб тушди. Ҳодиса пайтида унда 500 дан ортиқ одам бўлган. Омон қолган 10 ёшли бола ҳодиса ҳақида гапириб берди.
NDTV телеканали журналисти билан суҳбатда бола «кўприкда жуда кўп одам бўлганини» таъкидлади.
У фожиа вақтида арқонни ушлаб қолишга муваффақ бўлган. Бироқ, ёнидаги отаси ва онаси бедарак йўқолган.
Тарқалган видеоларда одамларнинг кўприкни атайлаб силкитганини кўриш мумкин.
Гувоҳлардан бирининг қўшимча қилишича, кўприк одамга «тўлиб-тошган». Ҳодиса бир бир сония ичида рўй берган. «Одамлар бир-бирининг устига тушиб, дарёга чўкиб кетишди», дейди у.
150 йиллик кўприк етти ойлик реконструкциядан сўнг очилганди. Ҳинд нашрларида айтилишича, кўприк хавфсизлик сертификатисиз фойдаланишга топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter