Эрийдиган қаҳва: фойдами ё зарар?
Миллионлаб одамлар янги кунини қаҳва билан бошлашади. Ҳақиқий қаҳвани дамлашга одатда вақтини қизғанишади. Шунинг учун ҳам эрийдиган қаҳва оммалашиб кетди. «Life» эрийдиган қаҳванинг одам саломатлигига зарари бор ёки йўқлигини текширишга қарор қилди.
Эрийдиган қаҳва нимадан тайёрланади?
Бир зумда тайёр бўладиган қаҳвани ялпи ишлаб чиқариш 1938 йили «Nestle» компанияси томонидан йўлга қўйилган. Саксон йилдан бери унинг фойда ва зарари борасида баҳс-мунозаралар тингани йўқ. Хомашё вазифасини товар кўринишини йўқотган қаҳва дони ўтайди. Унга қуруқ сут, шакар ва ароматизаторлар қўшилади.
Бугунги кунда ушбу ичимликнинг учта тури мавжуд. Кукунсимон — энг арзони. Майда туйилган қаҳва дони вакуумга солинади, у ерда улар орқали суюқлик томчиси ўтади. Дон зарраси жуда тез қуритилади ва кукун ҳолига келтирилади.
Қумоқ-қумоқлиси кукунига қараганда сал қимматроқ, гарчи гранулалар айнан кукунидан ҳосил қилинса-да: у буғ билан қайта намланиб, зарралар юмалоқланади ва гранула кўринишига келтирилади.
Яна бир тури — сублимир эрийдиган қаҳва. Қаҳва дони янчилиб, чанг ҳолига келтирилади ва сув билан бирга музлатилади. Сўнгра махсус аппарат ундаги суюқликни тортиб олади ва қуруқ қаҳва плиткаларини ҳосил қилади. Улар қайта туйилади, кукундан каттароқ ҳажмдаги ёрмаларга айлантирилади. Сублимир қаҳвага ароматизаторлар қўшилмайди, чунки тайёрлаш технологияси ҳақиқий ҳид ва таъмини сақлаб қолишга кўмаклашади.
Тана учун эрийдиган қаҳва турининг фарқи йўқ: сублимир қаҳва ҳам саломатликка кукун ёки қумоқлиси каби таъсир кўрсатади.
Тана учун фойдалими?
Эрийдиган ичимликнинг тана учун фойдаси унчалик катта эмас. Мутахассислар фикрига кўра, қаҳва пешоб ҳайдаш хусусиятига эга бўлиб, танадан ортиқча суюқликни чиқариб юборишга, шишни камайтиришга ёрдам беради.
Мавзуга оид: Қанд касалига қарши энг яхши чора: инсулин ўрнига қаҳва...
Ичимликнинг яна бир ижобий томони арзонлигида, тез тайёрланишида ва дарров тетиклаштиришида.
Ёки зарарми?
Психологик қарамликни қаҳванинг донлисидан кўра эрийдигани тезроқ чақиради. Эрийдиган қаҳвани кўп ичиш зарарми? деган саволга мутахассисларнинг жавоби — зарар.
Биринчи навбатда, нерв тизими азият чекади. Эрийдиган ичимлик таркибида кофеин табиий донлисига қараганда кўпроқ. Эрийдиган қаҳвани кўп истеъмол қилиш оқибатида нерв тизими заифлашиб кетади: одам эрталаб қаҳвасиз иш бошлашга қийналади, танага тетиклаштирувчи ичимлик киргандан кейингина ўзига келади. Жиззакилик, асабийлик, уйқусизлик келиб чиқади.
Қаҳва артериал қон босимини кўтаради, у туфайли юрак-қон томир тизими қийналади. Эрийдиган қаҳвада хлороген кислота мавжуд, у юрак касалликлари ривожланишига олиб келиши ҳамда инфарктга туртки бўлиши мумкин.
ADORA2A генининг муайян турлари одамларда хавотир ва ваҳима ҳиссини уйғотади. Бундай кимсалар кунлик кофеин миқдорини назорат қилишлари керак.
Бўғимларимиз учун зарур бўлган кальций кофеин туфайли танадан ювилиб кетади.
Бўғимларимиз учун зарур бўлган кальций кофеин туфайли танадан ювилиб кетади. Шу боис ҳатто ёш қаҳвахўрларнинг ҳам тизза ёки тирсакларида оғриқ кузатилиши мумкин.
Эрийдиган қаҳва ошқозон деворларини таъсирлайди ва шиллиқ қаватга зарба беради. Гастрит, ошқозон яраси, кислота ошиши — ушбу ичимликни ёқтирувчиларда учраши мумкин бўлган касалликлар. Гарчи рекламачилар эрийдиган қаҳва безарар, қад-қоматни сақлашга ёрдам беради, деб бонг урса-да, бунга ишонмаслик керак. Маркетинг найранглари аёлларда целлюлит, эркакларда тери муаммалари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Ҳар хил ароматик ва таъм берувчи қўшимчалар — табиий таркибий қисмлар эмас, улар, шунингдек, одам саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Эндокринологларнинг таъкидлашича, оч қоринга эрийдиган қаҳва ичиб бўлмайди. Жуда ичгиси келса, овқатлангандан 30—40 дақиқа ўтгач озроқ ичишга рухсат бор — шунда тана интоксикацияси хавфсизроқ бўлади. Сувсизланишнинг олдини олиш учун 15 дақиқадан сўнг бир стакан сув ичиш зарур.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter