Япония Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишнинг янги муддатлари келишиб олинади
Япония Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишнинг янги муддатлари келишиб олинади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 9 август куни япон томонининг ташаббуси билан Япония Бош вазири Фумио Кишида билан бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида маълум бўлди.
Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Япониянинг жануби-шарқида кучли зилзила рўй бергани ва цунами кутилаётганидан хавотир билдирди.
«Ўзбекистон Япония томонининг «Марказий Осиё + Япония» биринчи саммитини ўтказиш ва Бош вазир Кишиданинг жорий йил 10-11 август кунларига режалаштирилган мамлакатимизга расмий ташрифи муддатларини кўчириш тўғрисидаги қарорини тўлиқ тушуниши таъкидланди.
Тайёргарлик тадбирларини давом эттириш ва ташрифни ташкил этишнинг янги муддатларини дипломатик каналлар орқали келишишга аҳдлашиб олинди», – дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин, кучли зилзила хавфи туфайли Япония бош вазири Фумио Кишиданинг 9-12 август кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган тўрт кунлик сафарини бекор қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter