Транспорт вазирига яна бир вазифа топширилди: у баскетбол федерациясини ҳам бошқаради
Бугун, 15 июнь куни Миллий Олимпия қўмитасида бўлиб ўтган Ўзбекистон баскетбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида федерацияга янги раис сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Унда бошқа ишга ўтгани сабабли федерациянинг аввалги раиси Русланбек Давлетовнинг ўз хоҳишига кўра ёзган аризаси қаноатлантирилгани таъкидланди.
Шундан сўнг йиғилиш кун тартибидаги асосий масалага ўтилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Махкамов Илҳом Рустамовичнинг номзоди Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси лавозимига таклиф этилди ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди. Шу тариқа Илҳом Махкамов Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси этиб сайланди.
Эслатиб ўтамиз, Илҳом Маҳкамов 2021 йилдан Транспорт вазири лавозимида фаолият юритяпти.
Ўз ўрнида, Илҳом Махкамов билдирилган ишончни оқлашга, баскетбол спортини мамлакатимизда яна-да оммалаштириш, спортчиларимиз учун барча шароитларни яратиб беришга ваъда берган. Шунингдек, келгусида терма жамоаларнинг халқаро майдондаги иштирокини кўпайтириш, ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этилишини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter