Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёлик отахон Ҳаж учун йиғган пулини кўприк қуришга сарфлади

Сурхондарёлик отахон Ҳаж учун йиғган пулини кўприк қуришга сарфлади

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Гуматак қишлоғида Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Рамазон Абдуллаев муқаддас Ҳаж сафари учун жамғарган маблағини тоғли қишлоқда замонавий кўприк қурилишига сарфлади.

Маълумотларга кўра, бундай эзгу ишга туман ҳокимлиги ҳам бефарқ қараб турмаган. Ҳокимлик кўприк учун темир-бетон материаллар етказиб берган.

Натижада сой устида ёғин-сочинли кунларда нафақат пиёдалар балки, оғир юк машиналари ҳам хавфсиз ҳаракатланадиган кенг, мустаҳкам кўприк барпо этилган.

Туман ҳокимлиги саховатпеша отахонга миннатдорчилик билдириб, ташаккурнома топширган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг