Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боғ ва узумзорларда томчилатиб суғориш тизимини ўрнатганлик учун субсидия берилади

Боғ ва узумзорларда томчилатиб суғориш тизимини ўрнатганлик учун субсидия берилади

2024 йил 1 октябрдан бошлаб кўчат пайвандтаглари учун барча турдаги субсидиялар бекор қилинди. Ушбу тартиб «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-344-сонли қарорда белгилаб қўйилди.

Шу билан бирга, 2025 йил 1 январдан қуйидагиларга белгиланган миқдордаги субсидиялар ажратилади:

  • интенсив мевали боғ ва узумзорларда томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатгани учун сифат даражасини белгиловчи коэффициентни қўллаган ҳолда 1 гектар учун 16 млн сўмдан ошмаган миқдорда;
  • сув тежовчи технологияларни қўллаш учун  сув қувурларининг ўлчамидан (диаметри) келиб чиқиб, 40 минг сўмдан 250 минг сўмгача;
  • «in-vitro» усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатлари учун  ушбу харажатларнинг 50 фоизи миқдорида.

Шунингдек, илғор хорижий тажриба асосида мева ва ток кўчатларини сертификатлаштириш тартиби ишлаб чиқилиб, кўчатларни сертификатлаштириш тизими жорий қилинади. 

Маълумот учун қарор билан белгиланган мақсадли кўрсаткичларга кўра, 2024-2027 йилларда 8,2 минг га ер майдонида анжир, 2 минг га ер майдонида фундук ва 477 га ер майдонида зайтунзорларни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг