Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бакалавриат бўйича 3 йиллик таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади

Бакалавриат бўйича 3 йиллик таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади

Президентнинг жорий йил 2 февралдаги ПҚ-54-сон қарорига мувофиқ, «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси ташкил этилмоқда.

Лойиҳа офиси 2024 йилда, жумладан:

  • педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини таҳлил қилиш;
  • профессионал таълимдан сўнг олий таълимни давом эттириш имкониятларини янада кенгайтириш, 3 йиллик таълим дастурлари асосида амалий бакалавриат бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;
  • таълим соҳасида хусусий сектор улушини янада ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ишларини амалга оширади.

Шунингдек, 2024 йил 1 сентябргача ўқувчилар (талабалар)нинг эгаллаган билимини ва педагогларнинг малакаларини баҳолаш тизими халқаро тажрибалар асосида такомиллаштирилади.

2024–2025 йилларда:

  • Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификатори – Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига, таълим дастурлари эса – янгиланган касбий стандартлар ва малака талабларига мослаштирилади;
  • камида 14 та профессионал таълим муассасаларининг фаолиятига тажриба-синов тариқасида халқаро таълим дастурлари, камида 10 та олий таълим муассасаси фаолиятига – замонавий бошқарув усуллари ва таълим сифатининг юқори стандартлари жорий қилинади;
  • педагогика, қишлоқ ва сув хўжалиги, техника, ахборот технологиялари ҳамда иқтисодиёт соҳасига оид таълим йўналишларининг халқаро аккредитациядан ўтказилиши таъминланади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг