Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Заковат»да президент ва директор тайинланди

«Заковат»да президент ва директор тайинланди

Абдурасул Абдуллаев ва Умид Наримов.

Фото: «Zakovat intellektual klubi»

«Zakovat intellektual klubi» телеграм-канали хабар беришича, «Заковат» клуби президенти» лавозими жорий этилиб, «Заковат» ҳаракатининг асосчиси Абдурасул Абдуллаев клуб президенти этиб тайинланди.

«Заковат» ННТ директори лавозимига эса клубда 15 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаол иштирок этиб келаётган билимдон — Умид Наримов тайинланган.

Шу кунларда интеллектуал ўйинларни оммалаштириш мақсадида бир қанча йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Барча маҳалла ва мактабларда ҳар ҳафталик интеллектуал ўйинлар ўтказиш бўйича илк қадам ташланди. Энди навбат ОТМлар, академик лицей, коллеж, техникум ҳамда ташкилотларга, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг