Шварценеггер бир ўлимдан қолгани ҳақида
Америкалик актёр Арнольд Шварценеггер 2018 йили юрагини олтинчи марта операция қилишганида бир ўлимдан қолган экан. Бу ҳақда «Mirror» ёзмоқда.
Унга 1997 йили ўрнатилган пульмонер клапанини алмаштиришлари лозим эди. Жарроҳлик амалиёти чоғи актёрнинг аҳволи ёмонлашган, бироқ врачлар ўз вақтида вазиятни барқарорлаштиришга улгуришган.
Мавзуга оид: «Яшашни истасанг, мен билан юр»: Терминатор 72 ни уриб қўйди
Шварценеггер тезда соғайиб, спортзалга қайтгани, сўнгги «Терминатор»га тайёргарликни бошлаб юборгани ҳақида сўзлаб берган.
Актёр операциядан сўнг ўзини авайлаши шарт эди, шунинг учун у ётиб таяниш машқларини бир неча ойгача бажармай турган.
Шу ёшига қарамай (72 ёш), Шварценеггер аввалги ҳолатини тез тиклаб олишга улгурган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter